топилганларидир. Ҳар қандай бидъат залолатдир». Янги ўйлаб топилган Қуръонга, Суннатга ва ижмога зид ҳукмларнинг барчаси бидъатдир. У амал ёки сўз бўладими фарқи йўқ. Аммо ҳукмлар жумласига кирмайдиган амаллар ва нарсалар бидъат дейилмайди. Чунки бу ўринда қораланаётган ва қайтарилаётган фикрдан мақсад у эмас, балки бидъат деб аталадиган бирон ишнинг ҳукмини қандайдир инсон фикридан олинишидир, чунки шаръий ҳукмлар фақат шаръий далиллардангина олиниши керак. Шунга асосан, шариат рухсат берган тақлид шундан иборатки, кимки бирор масаланинг шаръий ҳукмини истинбот қилмаса, шу масаланинг шаръий ҳукмини билиш ва олиш учун уни билган кишидан сўраши мумкин. Сўровчи киши шаръан муқаллид деб аталади.
Ижтиҳод Ижтиҳоднинг зарурлиги ҳадис билан исботланган. Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ с.а.в. ибн Масъудга дедилар: «Қуръон ва ҳадис билан ҳукм қил, агар улардан ечим тополмасанг ўз раъйингда ижтиҳод қил». Яна Расулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в. Муоз ва Абу Мусо ал-Ашъарийни Яманга қози қилиб юбордилар ва дедилар: «Қандай ҳукм чиқарасизлар?» Улар: «Қуръон ва Суннатдан. Агар тополмасак, ишларни бир-бирига қиёслаймиз ва ҳақиқатга яқин бўлганини олиб, амал қиламиз». Бу ўринда айтилган қиёс шаръий ҳукмни олиш учун ижтиҳоддир. Расулуллоҳ с.а.в. Муоз ва Абу Мусоларнинг қиёсларига, яъни ижтиҳод қилишларига рози бўлдилар. У киши Муозни Яманга волий қилиб юбораётганларида дедилар: «Нима билан ҳукм қиласан?» Муоз жавоб берди: «Оллоҳнинг китоби билан». Расулуллоҳс.а.в. дедилар: «Агар ундан тополмасанг-чи?» «Расулуллоҳ с.а.в.нинг Суннатлари билан», деб жавоб берди Муоз. «Агар ундан ҳам тополмасангчи?» дедилар Расулуллоҳ с.а.в.. «Унда ўз раъйимда ижтиҳод қиламан», деди. Расулуллоҳ с.а.в. у кишидан ҳурсанд бўлиб, «Пайғамбарнинг элчисини Оллоҳ ва расули яхши кўрган нарсага муваффақ қилган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин», дея Муознинг бу ишини маъқулладилар. Бу ҳадисда Муознинг ижтиҳод қилиши Расулуллоҳ с.а.в. томонларидан маъқулланган. Ижтиҳод ҳақида бирор кишида ихтилоф йўқ. Саҳобалар ҳам шаръий далилдан олинган раъй билан ҳукм қилишган. Улар бирор аниқ ҳужжат топа олмаган воқеаларда ижтиҳод қилишган. Бу эса бизга тавотур йўллари билан етиб келган. Абу Бакр р.а.нинг ушбу сўзлари ҳам бунга мисол бўла олади. У кишидан «Нисо» сурасиниг 12-оятидаги калола сўзининг маъноси ҳақида сўралганда, айтдилар: «У ҳақда ўз раъйимни айтаман. Агар бу раъйим тўғри бўлса, Оллоҳдан, агар хато бўлса, мендан ва шайтондандир. Оллоҳ ундан покдир. Калола боласи ҳам, отаси ҳам йўқ кишидир». Бу ўриндаги Абу
138-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|